Депутат сайловчи билан...

Депутат ва ёшлар учрашуви

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шербек Бўронов Пахтачи туман ҳокимлиги фаоллар залида сайловчилар билан учрашди.

Депутат дастлаб қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар жумладан, сайлов тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгаришлар ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш тўғрисида ёшлар билан суҳбатлашди. Учрашувда ёшлардан кредит олиш, халқ таълими, йўл қурилиш соҳаси, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик қилиш учун ер олиш масалаларида 16 та таклиф ва мурожаатлар тушди.

Депутат тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишди

Депутат бирламчи тиббий санитария муассасалари оилавий поликлиника, оилавий шифокорлик пунктларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаетган ишларнинг ҳолатини ўрганди. Шу мақсадда Тошкенжаев оилавий шифокорлик пункти ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиникага ташриф буюрди. Тиббиёт ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Сектор фаолиятига назар

Депутат сайлов округидаги иш жараёни давомида Пахтачи тумани 3-сектор фаолияти билан ҳам танишди. 3-сектор қарашли Мирзо Салимий маҳалласи биносига бориб, маҳалла фаолиятини ўрганди.

Маҳаллада маҳаллабай, хонадонбай тамойили асосида ишларнинг ташкил этилиши, амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”ларнинг юритилишини ўрганди.

Депутатимиз энди бевосита сайловчилар мурожаатларини қабул қилиб, амалий ёрдам беришга киришади.

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш