Муҳтожларга 70 дан ортиқ уй-жой берилганига ишонасизми?

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлаш доимий эътиборда. Жумладан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, бепул ва сифатли тиббий ёрдам олиш каби устувор ҳуқуқлари муҳофазаланган.

Жумладан, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5270 сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
2 июндаги “Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 417-сонли қарори ва бошқалар шулар жумласидандир.

Юқорида кўрсатилган ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан доимий назоратга олинган.

Ўтган давр давомида халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи ташаббуси билан 25 нафар ногиронлиги бўлган, муҳтож шахсларни уй-жой билан таъминлаш масаласи бўйича Навоий шаҳар ҳокимлигига депутатлик сўрови жўнатилди. Натижада Навоий шаҳар ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар кўмагида 25 нафар ногиронлиги бўлган шахс тўловларсиз уй-жойларга эга бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш аҳволи тўғрисида”ги 285-сонли Қарори асосида ҳар йили халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги партиямиз гуруҳи аъзолари томонидан 6 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизнинг рўйхати чуқур таҳлиллар асосида шакллантирилиб, йил давомида уй-жой билан таъминлаш юзасидан зарур ҳужжатлари тайёрланиб, комиссия хулосасига кўра тавсия этилмоқда.

Бундан ташқари, Навоий шаҳар Кенгаши депутатлари билан биргаликда шаҳар хотин-қизлар қўмитаси томонидан ногиронлиги бўлган хотин-қизлар оилалари ўрганилиб, рўйхат шакллантирилди. Ўтган давр давомида режага асосан, ногиронлиги бўлган ва уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг 34 нафари рўйхатга киритилиб, 32 нафари уй-жой билан таъминланди.

2019 йил учун шакллантирилган рўйхат асосида ҳужжатлари атрофлича ўрганилган 34 нафар ногиронлиги бўлган фуқарога тавсия берилиб, 30-март ҳолатига кўра уй-жойга муҳтож 14 нафар фуқарога “Кумушкон” массивида қурилган уйлар топширилди.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги партиямиз гуруҳи томонидан Навоий шаҳрида ногиронлиги бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг энг муҳтожларига уй-жой ажратиш масалаларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш