Хайрли тадбирлардан аҳоли мамнун!

 

Ҳар бир инсон учун энг катта бойлик, ўзи ва яқинларининг соғлиги ва қувончидир. Чунки соғлом ҳаёт киши учун энг қадрли бахтдир. Бироқ тақдир тақозоси билан айрим инсонларнинг жисмоний имконияти чекланган бўлади. Уларнинг кўнглини кўтариш, ёнида туриш, қўллаб-қувватлаш барчамиз учун чин инсонийлик ишидир.

Ана шу мақсадни қўзлаб Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши ва партиядан сайланган депутатлик гуруҳи фаоллари хайрли ишларни амалга оширмоқда. Куни кеча тумандаги Гулистон, Козиробод кўчалари ҳамда 16,17 мавзеларда яшовчи 40 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам ва кўмак хайрия тадбирлари амалга оширилди.

Пойтахтимизнинг барча туманларида бу каби хайрли ишларни янада давом қилиб, саховатпеша инсонларни янада ўз атрофимизда жиплаштириш, шу орқали манзилли ижтимоий ҳимояни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Чунки партиямизнинг энг устувор вазифаларида айтилганидек, ишончли ижтимоий ҳимоя – барқарорлик таянчи!

 

Доно Маҳмудова,

Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси,

халқ депутатлари Чилонзор туман кенгаши депутати.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш