Сайловчилар билан учрашувлар қизғин давом этмоқда: депутат Мавжуда Ҳасанова Узун туманида...

 

Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида аҳоли муаммоларига ечим топиш, одамларимиз яхши яшаши учун шароит яратиб бериш юзасидан олдимизда катта вазифалар турганлиги алоҳида таъкидланди. Албатта, бугун аҳоли муаммолари билан ишлаш, халқни рози қилиш давлат ва жамоат ташкилотлари, депутатлар фаолиятининг асосига айланди. Шундан келиб чиқиб, айни кунда фракциямиз аъзолари аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Учрашувлар давомида аҳоли билан юзма-юз кўришиб, очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича депутатлик назорати ўрнатилмоқда.

Парламентдаги Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда Ҳасанованинг Узун туманидаги сайловчилар билан учрашувлари ҳам ниҳоятда қизғин ўтмоқда.

Депутат сайлов округидаги фаолияти давомида секторларнинг “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” га оид ишлари билан яқиндан танишди. Тумандаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилотида болаларга яратилган шароитлар билан танишиб, ўз фикрларини баён этди. Туман тез тиббий ёрдам бўлимида аҳолига хизмат кўрсатиш ҳолати билан яқиндан танишиб, беморлар билан суҳбатлашди.

“Янги хаёт” маҳалласида ногиронлиги бўлган фуқароларга ҳозирги кунда давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақида тушунтириш ишлари олиб борди.

Хўш, учрашув давомида аҳолидан қандай мурожаатлар тушди? Ҳудудларда сайловчиларни қандай муаммолар ўйлантирмоқда? Депутатнинг хулосалари қандай?

Депутат учрашувдан қайтгач, ушбу саволларга батафсил жавоб излаймиз...

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш