ЎзХДП депутати ичимлик суви муаммосини ҳал қилди

 

Халқ депутатлари Олтиариқ туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Баҳодир Носировга “Истиқлол” маҳалласининг бир гуруҳ фуқаролари мурожаат қилишди. Унда тоза ичимлик суви билан боғлиқ масала кўтарилган эди.

Депутат масалани ижобий ҳал этишга жиддий киришди, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатди. Энг муҳими, ҳаракат бесамар кетмади. Яқинда депутатнинг бевосита ташаббуси билан «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинидаги Нурли йўл кўчасига 600 метр масофага ичимлик суви тортилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш