Депутатлар ёшлар билан учрашди

 

Ўзбекистон ХДП Денов туман кенгаши ташаббуси билан Денов педагогика ва тадбиркорлик институтида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ХДП фракция аъзоси Фирдавс Шарипов, халқ депутатлари Денов туман Кенгаши котибияти мудири Маммади Абдураимов ва Денов туман партия кенгаши раиси Ҳасан Мирзаев маъруза қилди. Сўзга чиққанлар дастлаб давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган вазифалар ҳақида гапириб ўтишди.

Қайд этилдики, Мурожаатнома чин маънода ёшларнинг орзу-ниятлари ва эзгу интилишларини ўзида мужассам этган тарихий ҳужжат бўлди. Бу албатта, ёшларимизга катта масъулият юклайди. Йигит-қизлар мамлакатимизни янада тараққий эттиришда, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этиши лозим.

Учрашув давомида ёшлар бандликни таъминлаш, таълим-тарбия сифатини ошириш, чекка ҳудудларни ҳам интернет билан таъминлаш каби масалалар бўйича депутатларга қатор таклифлар беришди.

 

Феруза Болтаева,

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш