Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурчдир

 

Ўзбекистон ХДП Янгиер шаҳар кенгаши вакиллари, Гулистон давлат университети Педагогика факультети ўқитувчилари, талабалари "Меҳр қўлларини узатайлик" шиори остида Янгиер шаҳар “Аёллар мурувват интернат уйи”да даволанаётган кишилар ҳолидан хабар олишди.

Йўқлов тадбирини ташкил этишдан асосий мақсад меҳр ва мурувватга ташна қалб эгаларини маънавий қўллаб қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, эҳтиром билдириш, кўнглини кўтариш, хурсандчилик ва юқори кайфият шу билан бирга уларга хамиша эъзозда эканликларини хис қилиш туйғуларини бахш этишдан иборатдир.

Амалий тадбир давомида “Мурувват уйи” аъзолари, ходимлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Уларга яратилган шароитлар ҳақида суҳбатлашишди.

Тадбир давомида меҳр-мурувват масканида хизмат қилаётган, 80 нафардан ортиқ эътиборга муҳтож аёлларга ўз меҳрини улашаётган ҳодимларга алоҳида миннатдорчилик билдирилди, бу шарафли ва савобли хизмат эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Маълум бўлишича, мазкур бино 2016 йилда бино қайта таъмирланиб, замонавий маиший техник воситалар билан таъминлаган. Ошхона, спорт анжомлари билан таъминланган зал, чет эл ва ўзбек адабиёти дурдоналари жамланган кутубхона, бўш вақтини унумли сарфлаш учун шашка, шахмат ўйинларига ажратилган хоналар, энг сўнгги русумдаги тикув машиналари бор тикув цехи, физиотерапия хоналари бор. Бу беморларга яхши хизмат кўрсатиш, самарали даволаш учун хизмат қилмоқда.

 

Алишер Тошматов,

ЎзХДП Янгиер шаҳар кенгаши раиси.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш