Депутат маҳаллада
Халқ депутатлари Гулистон туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Б.Шерматов “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида ўзи сайланган 309-сайлов округига борди.
Депутат аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганди. “Оқолтин” МФЙда яшовчи ногиронлиги бор хонадонларда бўлиб, уларга озиқ-овқат, дори-дармонлар топширди.
Мурожаатлар асосида тиббий ёрдамга муҳтож бир нечта фуқарлларга даволаниш учун ордерлар олишда амалий ёрдам кўрсатди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.