“Депутат маҳаллада” лойиҳаси: мурожаатлар бўйича ташкилотларга депуатлик сўрови юборилди

 

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Воҳид Ҳасанов “Ибратли” маҳалласидаги сайловчилар билан учрашди. Аҳоли билан юзма-юз мулоқот давомида ҳудуддаги муаммолар ўрганилиб, сайловчиларнинг таклифлари олинди.

Учрашувда фуқаролар ҳудудда аҳоли бандлиги, ижтимоий ёрдам, кредит олиш, маиший чиқинди, тоза ичимлик суви билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Уларни ижобий ҳал этиш мақсадида мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш