Давлат дастури: саноат, транспорт, қурилиш ва савдо соҳалари янада ривожланади

 

Халқ билан бамаслаҳат, уларнинг таклифлари асосида 274 банддан иборат “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури қабул қилинди. Унда давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, ташқи сиёсат ва ҳавфсизлик йўналишлари бўйича муҳим вазифалар белгиланган.

Давлат дастурини амалга ошириш учун жами 29.5 трлн. сўм, 2.6 млрд. доллар ва 57.5 млн. евро йўналтирилиши назарда тутилган. Буларнинг барчаси бутун дунёда пандемия шароити ҳукм сурган бир пайтда амалга оширилиши алоҳида эътиборга молик.

Давлат дастурининг ҳар бир бандига синчиклаб эътибор берсак, жамиятдаги у ёки бу муаммоларни олдини олишга, халқимиз манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани яққол кўринади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ҳужжат билан 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари, олдимизга қўйилган стратегик мақсадлар, яъни мамлакатимизни замонавий ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшиш, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини бундан ҳам юксалтириш борасидаги вазифалар белгилаб берилган.

Мамлакатимизда саноат, транспорт, қурилиш, савдо ва туризм соҳаларини янада ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Биргина саноат соҳасини оладиган бўлсак, давлатимиз раҳбари иқтисодий ўсишга, аввало, рақобатдош саноат занжирларини яратиш ҳамда бундай лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришилишига алоҳида эътибор қаратди. Дастурда 2021 йилда 226 та йирик саноат обеъктларини ташкил этиш ва ишга тушириш орқали 223 млрд. сўм миқдорида инвестиция жалб этиш кўзда тутилмоқда.

Алоҳида қайд этиш лозимки, “Навоий кон металлургия” ва “Олмалиқ кон металлургия” зоналарида саноат корхоналари барпо этилиши ҳамда 11 та технопаркларнинг ташкил этилиши келгусида 11 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратишга бевосита хизмат қилади ва бу билан аҳолининг турмуш шароити янада яхшиланади.

Минтақа давлатларининг халқаро транспорт йўлакларига интеграциялашувини такомиллаштириш, транспорт тизимини рақамлаштириш бўйича илғор ахборот технологияларини жалб қилиш, минтақада транспорт-логистика соҳасини умумий ривожлантириш бўйича минтақавий дастурлар, лойиҳалар ва стратегик аҳамиятга эга ҳужжатларни қабул қилиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ҳамда транспорт-логистика йўналишидаги камчилик ва муаммоларни умумий ҳаракатлар билан биргаликда ечиш имкониятини яратади.

Мамлакатимизда инфиляциянинг олдини олишда саноат корхоналарини кўпайтириш, бунинг учун 84 та туманларда ишлаб чиқариш саноати соҳасига 1,6 трлн.сўм маблағлар йўналтирилган ҳолда логистика марказлари яратилмоқда. Янги 2021 йилда Тошкент шаҳрининг ер усти бўйлаб ҳаракатланаётган метрополитен линияларини 12 км. масофага узайтириш бўйича қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш муҳим аҳамият касб этади. Бу билан метрополитен хизмати яхлит тизимга солинади.

Мазкур Фармон билан белгилаб берилган аниқ вазифаларни амалга оширилишида иштирок этиш, Давлат дастурини ҳаётга жорий қилишда фаол иштирок этиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Дастурдаги вазифалар халқимиз манфаатларига қаратилган, унга бефарқ бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимимз йўқ.

 

Анвархон ТЕМИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш