Хайрли ташаббус

 

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши 13-Чўпонота сайлов округи депутати Даврон Қулмухаммедовга мурожаат тушди.

Унга кўра, “Чўпонота” махалласида яшовчи 35 йилдан буён ревматолизм полиартрит билан касалланган Саодат Ибрагимова ногиронлик аравачаси билан таъминланишида амалий ёрдам сўраган эди. Депутат мурожаатни бир кунда ҳал қилди.

Куни кеча депутат Саодат Ибрагимованинг хонадонига борди ва унга ногиронлик аравачасини топширди. Хайрли ва эзгу иш учун депутатга, партия фаолларина қайта-қайта миннатдорчилик билдирди.

 

Гулчеҳра Холматова,

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши бўлим бошлиғи.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш