ХДП фракцияси ва партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди (видео)

ХДП фракцияси ва партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма мажлисида жорий йил 2 февраль куни Ўзбекистон Президентининг мамлакатимиздаги сиёсий партиялар раҳбарлари билан ўтказган очиқ мулоқотида билдирилган кенг қамровли таклиф-тавсиялар, шунингдек, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқадиган долзарб вазифалар муҳокама этилди.

Қўшма мажлисда Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов давлат ва жамият ҳаётига доир кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш жараёнида партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари фаол иштирокчига айланиши зарурлигини таъкидлади.

Теглар

Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш