Аёллар билан мулоқот

 

Ўзбекистон ХДП вилоят ва Навоий шаҳар кенгаши «Мустақиллик» МФЙда истиқомат қилаётган хотин-қизлар билан суҳбатда бўлди. Депутат ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ширин Алдабергенова иштирокида фуқароларни қийнаётган, ўйлантираётган масалалар хусусида суҳбатлашилди.

– Ҳудудимизда 1478 та хонадон мавжуд бўлиб, 5056 нафар фуқаро истиқомат қилади, – дейди Ш. Алдабергенова. – Шундан 2470 нафари эркак, 2586 нафари аёллардир. Аҳолининг 54 нафари «Аёллар дафтари», 74 нафари «Ёшлар дафтари»га киритилган.

Мулоқот жараёнида банкдан кредит олиб тадбиркорликни йўлга қўйиш, иш билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий масалалар муҳокама этилди. Хусусан, 1978 йил туғилган Муҳаббат Очилова 3 нафар зурриёдини ёлғиз ўзи тарбия қилиб келмоқда.

– Куни кеча қабулга келгандим, – дейди М. Очилова. – Ширина опа дардимни эшитиб, жуда катта ёрдам қилди. Мени ўз кафиллигига олиб, 10-кичик туман тижорат ва савдо бозори ҳудудидаги бўш турган бинони олиб беришга кўмаклашдилар. Энди банкдан кредит олиб, тикувчиликни йўлга қўймоқчиман.

Фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Депутатнинг тавсияси билан опа тадбиркорлик ва бизнес асосларига кенг жалб этиш ҳамда уларнинг ўз фаолиятларини бошлашлари учун бошланғич ҳуқуқий-меъёрий тушунчалар бериш мақсадида ташкил этилган махсус ўқув курс дарс машғулотларига жалб этилди. Шунингдек, Феруза Жумаева ҳам шундай шансни қўлга киритди.

Саъдуллаева Муҳаббат 2 нафар фарзанди олий таълимга тўлов шартнома асосида қабул қилинганлигини, уни тўлашда қийинчиликка учраётганини баён қилди. Фуқарога ушбу масала юзасидан қонунчиликдаги ўзгаришлар юзасидан тушинтириш берилди.

Қабул давомида ўндан ортиқ масалар муҳокама эжтилди. Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатилди.

Депутатнинг хотин-қизлар билан мулоқоти якунига етгач, ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган Озода Рўзиеванинг таваллуд куни муносабати билан табриклаш мақсадида хонадонида бўлиб, дилдан суҳбатлашдик.

 

Хуршида Нарзиева,

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш