“Ўзгариш” лойиҳаси: ёшлар фаоллигини оширишга қаратилган амалий тадбир ташкил этилди

 

Куни кеча Халқ демократик партияси Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва бу орқали уларни эзгу ғоялар атрофида бирлаштириш мақсадида “Ўзгариш” мотивацион психологик тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида йигит-қизлар иштирокида турли хил ўйинлар ўтказилди. Баҳс мунозараларга бой жисмоний ва ақлий ўйинлар бзлиб ўтди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Архитектура-қурилиш институти, Ислом академияси, Халқаро иқтисодиёт ва дипламатия университети ва Ўзбекистон Миллий университети талабалари иштирок этиб, делегатлар сони 120 тага етди. Талабалар гуруҳ бўлиб ўзаро беллашишди.

Тадбир давомида ёшларга мотивацион видеороликлар тақдим этилди, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Тадбирда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам иштирок этиб, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури, унда белгиланган вазифалар хусусида гапириб ўтишди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга Ўзбекистон ХДПнинг совғалари ва сертификатлар тақдим этилди.

 

Жаҳонгир Кабиржонов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Олий Мажлис yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш