ЎзХДП Беруний туман кенгаши томонидан ўтказилган “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида ёшлар ва депутатлар бир манзилда бирлашишди.
Лойиҳа доирасида ўтказилган тадбирда устоз-шогирд анъанасига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан тумандаги “Навоий” ОФЙ ҳудудида фаолият юритаётган “Шаҳноза-2020” МЧЖ тикувчилик цехига бир нафар “Ёшлар дафтари”га, икки нафар “Аёллар дафтари”га киритилган тикувчиликка қизиқиши бор хотин-қизлар шогирдликка бириктирилди.
Шунингдек “Оби-ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган “Айнур-КНК” МЧЖ таркибидаги сут маҳсулотларини қайта ишлаш цехига “Ёшлар дафтарига” киритилган иккита ёш ҳам шогирдликка берилди. Улар ўз иш фаолиятини бошлагунига қадар тажрибали мутахассислардан иш ўрганишади.
Амалий тадбир доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати С.Имамова ташаббуси билан 4-сектор раҳбари А.Кенжаев томонидан “Шимом” ОФЙ да яшовчи боқувчисини йўқотган, 2 нафар фарзанднинг онаси З.Юсуповага ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида тикув машинаси олиб берилиб, “Аёллар дафтари”дан чиқарилди.
ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши