Депутатлар сайловчилар муаммоларини ўрганди

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари Завра Абдуллаева ва Саятхан Гичгелдиев Тўрткўл тумани "Ўзбекистон" ОФЙдаги сайловчилар билан учрашув ўтказишди.

Учрашув аввалида қонунчиликдаги янгиликлар хусусида гапириб ўтишди. "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш" йили Давлат дастурида белгиланган вазифалар, уларнинг ҳаётимиздаги аҳамиятига тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида депутатлар аҳолининг муаммоларини қонуний ўрганиб, уларга ечим топишда амалий ёрдам беришди. Шу куни ёшларни иш билан таьминлаш, 14 ёшгача бўлган нафақа пули олиш, пенсия таьминоти, шунингдек, касалманд инсонларга даволаниш учун ордер олишда ёрдам сўраб мурожаатлар бўлди. Депутатлар шу жойнинг ўзида бу борадаги муаммолар ечимини топишда амалий ёрдам беришди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш