“Депутат маҳаллада”

 

Ўзбекистон ХДП Боёвут туман кенгаши депутати Ж.Рахмонқулов “Навбахор” ва “Совотобод” маҳаллаларига борди ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.

Аҳоли билан ўтказилган очиқ мулоқотлар давомида фуқаролардан соғликни тиклаш, даволаниш учун йўлланма олиш, жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун моддий ёрдам сўраб мурожаатлар бўлди. Шу куни депутат бирма-бир беморлар, кексалар ҳолидан хабар олди, уларнинг дори-дармонга эҳтиёжини ўрганиб чиқди.

Аҳоли мурожаатлари бўйича мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари жўнатилиши таъминланди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш