ЎзХДП Урганч шаҳар кенгаши, "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Халқ банк Урганч шаҳар бўлими ҳамкорлигида Урганч давлат университетида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар учун бизнес-тренинг ўтказилди.
Унда "Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари"га киритилган 30 нафар хотин-қизлар иштирок этди. Семинар давомида иштирокчиларга иш бошлаш, бизнесни тўғри юритиш, бу борада хотин-қизларга берилаётган имтиёзлар хусусида батафсил тушунча берилди. Мутахассислар томонидан қатнашчиларнинг бизнес ғоялари ўрганиб чиқилди. Кредитлар ажратилиши, ундан самарали фойдаланиш бўйича гапириб ўтилди.
ЎзХДП Урганч шаҳар кенгаши фаоллари ва депутатлар иш бошлаш ниятидаги аёлларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этишда ёрдамга тайёр эканликларини билдириб ўтишди. Партия ва ижтимоий ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 30 нафари касбга ўқитиладиган бўлди.
ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши