Депутатлар спортчи ёшлар билан учрашди

 

Чилонзор туманидаги Олимпия заҳиралар коллежида Депутат ва ёшлар” лойиҳаси бўйича тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нигора Эшметова ҳамда Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси, халқ депутати туман Кенгаши депутати Донохон Маҳмудова, депутат Аброр Мамадалиевлар сўзга чиқишди.

Унда спорт ҳаётимиз ва соғлигимиз учун муҳим эканлиги ҳақида сўз борди. Сўнгра ёш спортчилар чиқиши бўлди.

Тадбир охирида ёшларга депутатлар томонидан совғалар берилди.

 

Гулчеҳра Холматова

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш