Эҳтиёжманд оилага ёрдам берилди

 

ЎзХДП Уйчи тумани қошидаги Жамоатчилик қабулхонасига мурожаат тушди. Маълум бўлишича, “Хўжаобод” МФЙ Янгиариқ кўчасида яшовчи Дилшода Бозорбаева қандли диабет касаллиги билан оғриганлиги, ҳозирги кунда оғир аҳволда эканлиги, аммо дори дармон қилиш учун маблағ етарли эмас. Хонадон аъзолари дори-дармон олиш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Халқ депутталари туман Кенгаши депутати У.Отабаев масалани ҳал қилишга жиддий киришди. Шу куннинг ўзида фуқаро Бозорбаева Дилшоданинг хонадонига ташриф буюриб, унинг аҳволидан хабар олди.

Депутат ташаббуси билан ушбу эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, керакли дори-дармонлар олиб берилди. Бемор тиббий кўрикдан ўтказилди. Оилавий поликлиника мутахассисларига ҳар куни беморнинг ҳолидан хабар оладиган бўлишди.

Оиланинг боқувчиси йўқлиги, онахоннинг фарзанди Муроджон Мамадалиев вақтинча ишсиз эканлиги маълум бўлди. Ҳозир депутат М.Мамадалиев ишга жойлашиши учун амалий ҳаракат олиб бормоқда.

 

ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш