Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Сирдарё вилоят кенгаш билан ҳамкорликда Янгиер шаҳар Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил этилди.
Дастлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда 2021 йил Давлат дастурида белгиланган вазифалар, хотин-қизлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида гапириб ўтишди.
Шундан сўнг ҳудуддаги хотин-қизлар билан очиқ мулоқот, бўш иш ўринлари ярмаркаси, бепул тиббий кўрик акцияси ҳам ташкил этилди. Бўш иш ўринлари ярмаркасида 4 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. 8 нафар касб-ҳунарга ўқитиш курсларини тамомлаган аёллар ва ёшларга банклардан имтиёзли кредит олиш бўйича сертификатлар топширилди.
Тадбир давомида Халқ демократик партиясининг депутатлари ва фаоллари ҳудуддаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларида хотин-қизларга яратилган шароитлар билан танишишди.
Партиямиз фаоллари томонидан Янгиер шаҳрида жойлашган “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйида бўлиб, даставвал мурувват масканидаги васийликга олинган 150 нафар ногирон аёллар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб чиқди.
Муруват уйида аёллар маданий дам олишлари учун кутубхона, бадиий гимнастика хонаси, маънавият ва маърифат хонаси, мўжазгина тикув цехи фаолияти йўлга қўйилган. Чунки бу аёлларнинг аксарияти олий маълумотли, кўп йиллар турли корхоналарда фаолият юритган шахслар бўлишган. Кейинчалик саломатликларида руҳий ёки ақлий нуқсонлари юзага келганлиги сабабли мурувватга муҳтож бўлиб қолган шахслардир. Қисқача танишувдан сўнг партия электоратлари томонидан саломатлик масканига 2 дона ногиронлар махсус аравачалари партия томонидан беғараз ёрдам сифатида топширилди.
Шунингдек Мурувват уйида фаолият юритаётган 3 нафар ходимларига Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзолик гувохномаси тантанали равишда топширилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати