4 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кармана туман кенгаши ташаббуси билан «Ёшларга кўмак» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Дастлаб партия ходимлари ва Халқ депутатлари Кармана туман кенгаши депутати Азим Жумаев иштирокида ишсиз, ўқимайдиган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Ёшларни қийнаб келаётган муаммолар, уларнинг қизиқишлари ўрганилди.

Суҳбат давомида 1997 йил туғилган, II гуруҳ ногирони Ҳаётжон Жалилов ишсиз эканлигини таъкидлади. Депутат унинг «қўлидан нима иш келиши» билан қизиқди.

– Самарқанд имконияти чекланган шахслар учун касб-ҳунар коллежида таҳсил олганман, – дейди Ҳ. Жалилов. – Билмадим нимагадир ишга жойлаша олмаяпман. Оёқ кийимларни таъмирлаш қўлимдан келади. Бирор ишга кириб, оила аъзоларимга нафим тегса хурсанд бўлардим.

Депутат кўмаги билан Ҳаётжон тумандаги 25-махсус мактаб интернатида пойафзал устаси сифатида ишга қабул қилинди. Энди у ўз касбининг сир-асрорларини ўқувчиларга ўргатади.

Шунингдек, лойиҳа давомида Кармана қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини тугатган Шахноза Қодирова фаррош, маълумоти ўрта бўлган Ғолибжон Жўраев ишчи, олий маълумотли Алишер Обидов ёрдамчи тарбиячи лавомига ушбу мактабга ишга қабул қилинди.

Хуршида Нарзиева,

 ЎзХДП Навоий вилоят сектор мудири.

 

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш