Имзо тўплаш жараёни қизғин паллада

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам сайловолди чора-тадбирларини амалга оширишга улкан масъулиятни ҳис этган ҳолда ёндашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партиялар вакилларига сайловчилар имзосини тўплаш учун имзо варақалари берилди. Мазкур жараён сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Бу борада Марказий Кенгаш Ижроия қўмитасининг қарори қабул қилинди. Унга кўра ҳудудий партия ташкилотлари қошида ишчи гуруҳлари ташкил этилди, улар сайловчилар имзоларини тўплаш жараёни учун масъул этиб белгиланди. Ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларида имзо тўплаш жараёни қизғин кечмоқда.

– Сайловчилар имзосини тўплаш ишлари Тошкент шаҳрида туман ва бошланғич партия ташкилотлари, «Фаол аёллар» ва «Истиқбол» ёшлар қанотлари аъзоларидан иборат фаоллар кўмагида қизғин амалга оширилмоқда, – дейди партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Аброр Қурбонов. — Бунда сайловчиларга имзо варақаларини тўлдириш тартиб-таомиллари аниқ-равшан тушунтирилмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати

 

Теглар

Тошкент Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш