Ёшлар билан очиқ мулоқот

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан “Ёшлар бандлигини таъминлаш, илм-фан соҳасига жалб этиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш: амалий натижалар ва истиқболдаги режалар” мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда “Ёш лидерлар клуби” волонтиёрлари, “Истиқбол” ёшлар қаноти фаоллари, “Юксалиш” умумиллий ҳаракати вилоят бош мутахассиси Д.Азамов, вилоят Кенгаши масъул ходимлари иштирок этишди.

Мамлакатимизда ёшлар сиёсати давлат даражасига кўтарилган. Айтиш керакки, 2021 йилга — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб ном берилиши ҳам бу борада амалга оширилаётган сиёсатнинг мантиқий давоми бўлди. Очиқ мулоқотда сўзга чиққанларни шуни алоҳида таъкидлашди. Ёшлар манфаатини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар, уларнинг самараси ҳақида сўз борди. Йигит-қизларни ўйлантираётган масалалар, уларнинг ечими бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

– Ҳозир таълим-тарбия тизимига эътибор янада кучайтирилди, олий маълумот олиши учун квоталар сони икки бараварга ортди. Аммо ОТМларда таълим олаётган ёшлар учун етарлича ётоқхоналар ажратилмаётганлиги ёшларнинг ижарага уй излаб, сарсон бўлишига сабаб бўлмоқда, – деди Самарқанд давлат чет тиллари университети талабаси Баҳодир Эсиргапов. – Менинг таклифим шундан иборатки, ёшларни таълим олишига кенг имконият яратиш, ОТМ даргоҳларида ётоқхоналар танқислигини олдини олиш учун ҳусусий мунисипал ётоқхоналар қуриш керак. Ёшлар парламенти аъзолари бу бўйича ташаббус ва таклифлар билан чиқса, мақсадга мувофиқ бўлади, назаримда.

Мулоқот сўнггида бир гуруҳ ёшлар партия сафига қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Ойтўла Абдураимова,

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят Кенгаши масъул ходими.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш