“Депутат маҳаллада”

 

Халқ депутатлари Косон туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Ў.Равшанов “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида “Шербек” МФЙда бўлди ва уйма-уй юриб, аҳоли билан мулоқот ўтказди. Маҳалла аҳли бир нечта ижтимоий масалаларда депутатга мурожаат қилишди.

Хусусан, бандлик таъминлаш, кредит олиш бўйича мурожаатлар тушди. Масалалар бир неча кунда депутатлик сўрови орқали ҳал этилиши айтилди. Депутат ўз ишини йўлга қўйишни режалаштираётган одамларга бу борада берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

Шу куни мурожаат асосида маҳаллада яшовчи Тути Амирқуловага ногиронлик аравачаси топширилди. Шунингдек, депутат “Шербек” ва “Дарча” махаллаларидаги кам таъминланган, ногиронлиги бор шахслар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ - овқат маҳсулотлари топширди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш