Депутат мурожаатни ижобий ҳал этди

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати К.Ходжамуратовга “Навоий” овул фуқаролар йиғини “Бобур” аҳоли манзилидаги бир гуруҳ сайловчилар томонидан ҳудудда электр энергияси қуввати пастлиги бўйича мурожаат тушди. Одамлар қўшимча трансформатор қуришда амалий ёрдам сўрашган эди.

Ушбу масалада депутат Беруний ТЭТК га мурожаат қилиб, “Навоий” ОФЙ “Бобур” аҳоли манзили ҳудудига янги қуввати 400 кВт трансформатор пункти ўрнатилди ва 5 та электр устуни ўрнатилиб, 300 метр юқори кучланишли ҳаво линияси тортилишида амалий ёрдам кўрсатди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш