Урганч шаҳрида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида амалий тадбирлар ташкил этилди

 

Хоразм вилоятида ЎзХДП ташкилотлари томонидан хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга яқиндан кўмак бериш, уларни ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон ХДП Урганч шаҳар кенгаши ташаббуси билан ижтимоий ҳамкор ташкилотлар билан бирга “Машъал”, “Бобур”, “Тоза боғ” махаллаларида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида амалий тадбирлар ўтказилди.

Дастлаб маҳаллалар кесимида “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган аёллар билан очиқ мулоқот ўтказилди, уйма-уй юриб уларнинг касб-ҳунарга қизиқиши ўрганилди. Эндиликда депутатлар ва партия фаоллари шу асосида таклифлар ишлаб чиқиб, уларни ишга жойлаштириш масаласини кўришади.

Куннинг иккинчи ярмида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада Урганч шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази 90 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Шу куннинг ўзида 26 нафар аёлга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 3 нафар хотин-қизга ўз тадбиркорлигини бошлаши учун амалий кўмак берилди. 30 нафар хотин-қиз касбга ўқитилиб, уларга “Микрокредитбанк” АТБнинг сертификати бериладиган бўлди.

 

Шоҳиста Маткаримова,

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш