Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясида партиямиз вакили маъруза билан иштирок этди

Бугун Осиё сиёсий партиялари Халқаро конференцияси (ICAPP) Аёллар қанотининг “Covid-19 ва ундан кейинги даврда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференциясида партиямиз фаоллари иштирок этди.

22 давлатдаги 32 та сиёсий партиялар вакиллари қатнашган халқаро конференция икки сессиядан иборат бўлади.

Биринчи сессияда коронавирус пандемиясининг хотин-қизлар турмушига иқтисодий жиҳатдан салбий таъсири ва уни юмшатиш бўйича таклиф ва тавсиялар, иккинчи сессияда эса пандемия даврида тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг муаммолари ва уларнинг ечими ҳақида фикрлар билдирилди.

Халқаро конференцияда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходими Малика Рашидова маъруза қилди. Унда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, шунингдек, пандемия даврида иқтисодий қийинчиликка учраган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилган “Аёллар дафтари” ҳақида атрофлича маълумот берилди. Бу дафтарга киритилган хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, ўз ишини йўлга қўйиши учун кўрсатилаётган молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Конференция якунида хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича ўзаро фикр ва тажриба алмашиш учун Осиё сиёсий партиялари Халқаро конференцияси (ICAPP) аъзоларининг келгусидаги ҳалқаро шериклиги ва ҳамкорлигини давом эттиришга келишиб олинди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш