Фарғона вилоят кенгаши ўтказган тарғибот тадбирида 800 дан ортиқ киши қатнашди

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси парламентга ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар муносабати билан сайлов кампанияси бошланганини расман эълон қилди.

Бу йилги сайлов халқимизнинг кайфияти ва ислоҳотларга ишончи ортиб бораётган бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси бу жараёнда юксак масъулиятни зиммасига олиб, сайлов кампаниясига киришмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши 27 сентябрь куни Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасида “Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз” шиори остидаги тарғибот тадбирини кўтаринки руҳда ўтказди.

800 дан ортиқ киши қатнашган тадбир куй-қўшиққа уланиб кетди.

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш