Ёшлар манфаати ислоҳотлар марказида

 

Бугунги кунда мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан ошди. Бу аҳолимизнинг 55 фоизини ёшлар ташкил этади дегани.

Президентимизнинг Ўзбекистон ёшлар форуми ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёш авлод манфаатларига қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Ёшларимиз буларни катта ҳаяжон билан кутиб олди.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида ҳам йигит-қизлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Маълумотларга кўра, бугун ёшларимизнинг ишсизлик даражаси 17 фоизни ташкил этади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишсиз ёшлар бўйича алоҳида рўйхат, яъни “Ёшлар дафтари” шакллантирилди. Шу асосида ҳар бир ишсиз ёш билан алоҳида манзилли ишлаш тартиблари ишлаб чиқилди. Унга ижтимоий, ҳуқуий, психологик қуллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин қизлар киритилди.

Давлат дастурида ишсизлик даражасини қисқартириш мақсадида “Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорларни жалб этган ҳолда бир нафар тадбиркорга бир нафар ишсиз ёшни бириктириш, “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларда бизнес куникмаларини шакиллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиш орқали ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш каби вазифаларни белгилаб олинди. Бу белгиланган вазифалар албатта, ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражасини бартараф этиш ва меҳнат бозорида керакли кадр бўлиб етишишига замин яратади.

Партиямиз бугунги кунда 245 990 нафар ёшларни бирлаштирган ҳолда турли лойҳалар асосида ёшларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ўтган давр мобайнида “Ёшларга кўмак” лойҳаси доирасида 402 нафар ёшларимизни муносиб иш ўринлари билан таъминлашга яқиндан кўмаклашди. Маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимиз билан биргаликда 5 минг нафар ёшларимиз доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди, 377 нафар хотин қизлар ва ёшларимизни устоз-шогирд анъанаси асосида шогирдликка бириктиришди, 2820 нафар хотин-қизлар ва ёшларимизни тадбиркорлик мақсадида кредит олишга ёрдамлашилди, 1800 нафар ёшларимизга дехқончилик билан шуғилланиши учун ерлар ажратилишида ташаббус кўрсатилди.

Партиямиз ташаббуси билан ушбу амалий ишларни давом эттирган ҳолда фаол ёшларимиз, партиямизнинг Ёшлар парламенти аъзолари ва жойлардаги депутатларимиз билан хамкорликда меҳнат бозоридаги талабни ўрганиш ва аниқланган мутахасисликлар бўйича ёшларимизни устоз-шогирд анъанаси асосида касб-ҳунарга ўргатиш бўйича қатор амалий ишлар олиб бориляпти.

Жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилди. Ҳудудларга чиқиб, уйма-уй юриб, аҳоли, хусусан ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларида ёш аъзоларимизнинг фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Ишчи гуруҳи аъзолари орасида ёш депутатларимиз, фаол йигит-қизларимиз жуда кўп. Бу асосли таклифлар шаклланишида муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлайман.

Бугунги ўзгаришларга, ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ҳаммамиз бирлашиб, муаммоларни ҳал этишимиз, ҳудудлар тараққиётига муносиб ҳисса қўшишимиз керак. Бу ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

 

Фахриддин Элмуродов,

ЎзХДП Марказий Кенгаши Бош консультанти.

 
← Рўйхатга қайтиш