Аёлларга яқиндан туриб ёрдамлашамиз!

 

ЎзХДП ташаббуси билан ўтказилаётган “Аёлларга кўмак!” лойиҳасининг навбатдагиси Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри ҳамда Бешариқ туманида ўтказилди.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича тузилган ишчи гуруҳи уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганди. Партия ички имкониятидан келиб чиқиб, мурожаатлар ҳал этилди. Шу куни эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлиги бор шахсларга аравачалар берилди.

“Аёлларга кўмак” лойиҳаси концепцияси асосида лойиҳани ўтказилиши бўйича ҳамкор ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик ва келишув тўғрисидаги меморандумга мувофиқ, шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Унда “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар таклиф этилди, 32 нафар аёлларга ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди.

Ишчи гуруҳи аъзолари, тадбир иштирокчилари шунингдек, “Бешариқ текстил” ОАЖ, “Оқмачит хавс” оилавий корхонаси шаклидаги қўшма корхоналар фаолияти, яратилган иш ўринлари, шароитлар билан танишишди. Мазкур корхоналарда ўрганувчи сифатида иш бошлаган хотин-қизлар ва касб ва ҳунарга корхона томонидан ўқитилиши меҳнат ярмаркаси иштирокчиларида қизиқиш уйғотди. Шу куни ушбу ишлаб чиқариш тармоқларининг янги иш ўринларига бўлган эҳтиёжи ҳам ўрганилди, ишсиз хотин-қизларни ишга жойлаштириш бўйича келишиб олинди.

 

Мунира Исомова

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш