Янги БПТ ташкил этилди

 

Аҳолининг кам даромадли қалами манфаатларини ҳимоя қилувчи партия дастурлари барча соҳа вакиллари қатори банк ходимларининг ҳам мақсад ва қарашларига тўғри келмоқда. Хусусан, камбағалликни қисқартириш, аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлиги таъминлаш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда партия ташкилотлари банклар билан доимий ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ушбу мақсадларни янада мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон ХДП Яккасарой туман кенгаши томонидан бошланғич ташкилотлари билан ишлаш кунида тумандаги “ЎзСаноатқурилиш” банкининг Ракат филиалида янги бошланғич партия ташкилоти тузилди ва 7 нафар ходимга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Филиал бошқарувчиси Ҳусан Жумагелдиев ташкил этилган БПТ етакчиси этиб сайланди.

 

Гулчеҳра Холматова,

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши бўлим бошлиғи.

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш