Партия Фахрийлар кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди

 

Мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тушунтириш ва тарғибот қилиш, партиянинг дастурий мақсад-вазифаларни жамоатчиликка етказиш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Фахрийлар кенгаши тузилди.

Ушбу кенгашга партия фаоллари ичидан фидойи, турли давлат идоралари самарали фаолият юритган, ташаббускор бир гуруҳ фахрийлар аъзо бўлган.

Кенгашга партиямиз фахрийси, иқтисод фанлари доктори, профессор Шарбат Абдуллаева раислик қилади.

Бугунги йиғилишда кенгаш фаолиятини самарали ташкил этиш, партия ғоялари тарғиботини кучайтиришга кўмаклашиш, мамлакатимизда нуронийларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича ташаббускорликни ошириш масалаларида фикр алмашилди.

Йиғилишда Фахрийлар кенгаши таркибига янги аъзоларни жалб этиш, кенгашнинг йиллик фаолият режасини шакллантириш, шунингдек, тажриба ўргатиш мақсадида ҳудудий кенгашларга бириктириш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Фахрий
← Рўйхатга қайтиш