Урганчда «Аёлларга кўмак» лойиҳаси доирасида учрашувлар ташкил этилди

 

«Аёлларга кўмак» лойиҳаси доирасида ЎзХДП Хоразм вилоят, Урганч туман кенгаши ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар хонадонларига борилди. Дастлаб, депутатлар, ахоли бандликка кўмаклашиш маркази, тадбиркор аёл уюшмаси, банк ходимларидан иборат ишчи гуруҳ «Хилол» маҳалласида бўлишди. Маълумотларга кўра, маҳаллада 1505 нафар аёл истиқомат қилади. Шундан 67 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган. Иш билан таъминланмаган аёллар 18 нафар, ногиронлиги бўлган аёллар 4 нафар, боқувчисини йўқотган аёллар 1 нафарни ташкил этади. Қувонарлиси, улар орасида уй-жойга муҳтож аёллар йўқ.

Депутатлар ҳар бир аёл билан дилдан суҳбатлашди. Опа-сингилларимизнинг яшаш шароити ва турмуш тарзи билан қизиқилди, муаммолар ўрганилди. Шу куннинг ўзида халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Барно Бердиева 3 нафар аёлнинг бандлиги таъминланишига амалий кўмак берди.

Шунингдек, «Тадбиркор Аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциациясининг Урганч туман худудий бўлинмаси ва «Микрокредитбанк» ходимлари билан ҳамкорликда 15 та хотин-қиз касбга ўқитилиб, уларга март ойида туман “Микрокредитбанк” АТБнинг сертификати берилиши белгиланди. Уларнинг хар бирига 25 млн сўмдан кам фоизли яъни 10% лик банк кредитлари ажратиладиган бўлди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Мафкура бўлими.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш