Норин туманида бепул тиббий-кўрик ташкил этилди

 

Норин тумани 2-сектор ҳудудидаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 502 нафар хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритилган. Ўрганишлар натижасида уларнинг 81 нафарида тиббий-кўриккка эҳтиёж борлиги аниқланган. Шуни ҳисобга олган ҳолда ҳудудда опа-сингилларимиз учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрик давомида аёллар УЗИ текшируви, кардиолог, ЛОР кўригидан ўтди. Умумий қон таҳлили топширди. Аниқланган касалликлар бўйича шифокорлар маслаҳатини ҳам олди.

Тадбир якунида эшитишда нуқсони бор аёллар учун эшитиш қулоқчинлари, дори воситалари бепул тақдим этилди.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш