Болаларга бахт улашамиз!

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Х.Джалолов ҳамда Гулистон шаҳар Кенгаши депутати В.Хасановлар "маҳаллабай" ва "фуқаробай" тизими доирасида Гулистон шаҳар “Сайқал” маҳалласи худудида жойлашган 15-сонли болалар ихтисослашган мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ўрганиш жараёнида ногиронлиги бўлган 7 нафар болалар учун ногиронлик аравачасига бўлган эхтиёжлар аниқланди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан 15-сонли ихтисослашган мактабгача таълим муассасасига ногиронлик аравачаси топширилди.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш