Депутат футбол мусобақаси ўтказилишига ҳисса қўшди

 

Жорий йил 6-9 март кунлари Наманган вилояти Косонсой туманида ногирон-ампутантлар ўртасида илк маротаба республика чемпионатининг 1-тур мусобақалари ўтказилди. Унинг очилиш маросимида туман ҳокими Баҳодир Юсупов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар хусусида сўз юритди.

Мусобақада республикамизнинг турли вилоятларидан олти жамоа, 60 дан зиёд футболчи иштирок этди. Ушбу турнир мамлакат терма жамоасини маҳоратли спортчилар билан шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Тадбир якунида спортчиларга барча ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш