13-Миёнқол сайлов округидан сайланган депутат Юсуфжон Рустамов Миёнқол маҳалласидаги “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммолари, таклиф ва ташаббусларини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида депутат фуқаролар билан мулоқотда бўлар экан, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда уй шароитида доимий даромад манбаини яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши айтиб ўтди. Шунингдек, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
И.Мамарасулов,
Ўзбекистон ХДП Оқдарё туман кенгаши раиси.