Наманган шаҳрида “Аёллар дафтари”га киритилган 110 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди, 20 нафарига тикув машиналари берилди

 

12 март куни Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан Наманган шаҳар 4-оилавий поликлиника, Қадамжо МФЙ, “Ишга марҳамат” мономаркази ҳамкорлигида “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилди.

Дастлаб “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди. Наманган шаҳар 4-сонли Оила поликлиникаси томонидан МФЙ “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган аёллар учун 8 та йўналиш бўйича тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрикда 110 нафар аёл педиатр, стоматология, хирургия, окулист, лор, гинеколог, ЭКГ ва УЗИ текширувидан ўтиш имконига эга бўлди. 1 нафар аёлга сиҳатгоҳга, 2 нафар аёлга шифохонага даволаниши учун йўлланма берилди.

Куннинг иккинчи ярмида тадбир ташкилотчилари Наманган шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлиб, у ерда қайта касб-ҳунарга ўқитилаётган хотин-қизлар билан мулоқот қилди.

Бу марказдаги 27 йўналишдан 9 таси аёллар учун мўлжалланган бўлиб, “Аёллар дафтари”га киритилган 186 нафар хотин-қиз сартарош, визажист, NEW стилист, косметология, тикувчилик, дизайнер, моделер-артсоф, замонавий пардалар тикувчи ва дизайнери, ошпазлик, қандолатчилик, ёш болалар учун энага ва кексаларни парваришловчи мутахассис каби йўналишлар бўйича ўқитиб келинмоқда.

Тадбир давомида халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Аюбхон Ғайбуллаев томонидан Нурафшон маҳалласи ҳудудидаги 13-мактаб биносида “Аёллар дафтари”га киритилган 20 нафар хотин-қизларга тикув машиналари тарқатилди.

Тадбир якунида Халқ демократик партияси ғояларига хайрихоҳлик билдирган ёшларга аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Дилноза Ўринбоева,

Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши раиси.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш