Жиззах шаҳридаги Сайёр қабул давомида аҳоли муаммолари ўз ечимини топди

 

Жиззах шаҳрининг Калия МФЙда ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида партия электорати бўлган "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" рўйхатларида турувчи бир қатор фуқаролар билан мутасадди ташкилотлар, жумладан, шаҳар газ, электр таъминоти корхоналари, Бандликка кўмаклашувчи марказ ва банк муассасалари вакиллари иштирокида Сайёр қабул ташкил қилинди.

Сайёр қабул давомида мурожаат этган фуқароларга ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши раиси Н.Сиддиқов, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Тошпўлатов ва мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан амалдаги қонунчилик доирасида мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан тегишли тушунча, тавсия ва йўлланмалар берилди.

Эътиборли томони, келиб тушган 17 мурожаатнинг 6 таси жойида ечим топди.

Айни пайтда, ижтимоий аҳамият касб этган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилиб, ижросини назорат этиш белгилаб олинди.

 

ЎзХДП Жиззах шахар кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш