Чўлқуварда ҳам ўрнак бўларли ишлар амалга оширилмоқда

 

Маълумки, бугунги кунда Наврўз байрами арафасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Кеча, 14 март куни Жиззах вилоятининг Арнасой туманига қарашли Чўқувар қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, байрам арафасида қишлоқда олиб борилаётган ишлар билан танишдик.

Қишлоқдошларнинг халқимиз маънавиятига хос бўлган ажойиб анъаналаримизга содиқ қолган ҳолда, бир-бирларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганликларини, ўзлари яшаб турган манзилни обод қилиш учун бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилаётганларини кўриб жуда қувондик.

Шу билан бирга, қишлоқ аҳолисининг мавжуд баъзи камчиликлар юзасидан билдирган талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда, ўзимиз учун тегишли вазифаларни белгилаб олдик.

Аҳоли билан бўлиб ўтган мазкур учрашувларимиз жараёнида Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва “Щелково Агрохим Узбекистан” Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси директори Анвар Мирзаевлар билан биргаликда ҳудуддаги “Иброҳим ота” қабристонида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан ҳам яқиндан танишдик.

 

Зулайҳо Акрамова,

ХДП фракцияси аъзоси.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш