Қашқадарёда партиямиз ходимлари ва фаоллари сиёсий ўқувларда иштирок этмоқда

 

Бугундан бошлаб Қарши давлат университетида партия кадрлари ва фаолларининг сиёсий билимлари, шахсий ва касбий кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида Давлат бошқаруви академиясининг ўқув режаси ва дастури асосида ўқувлар бошланди.

Унда Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ташкилотлари фаоллари, партиядан сайланган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ҳам иштирок этмоқда. Мазкур ўқувлар партия масъул ходимлари ҳамда депутатларнинг сиёсий билимини ошириш, фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш