Урганчда партия фаолиятини муаммоларни ҳал этишга йўналтиришга бағишланган ўқув-семинари

 

Жорий йилнинг 15 март куни Урганч давлат университетида ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши масъул ходимлари, туман ва шаҳар кенгаши раислари, ХДПдан сайланган Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари иштирокида "Партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятини халқимиз ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишга йўналтириш борасидаги устувор вазифалар" мавзусидаги ўқув-семинари ўз ишини бошлади.

Ўқув-семинарининг дастлабки кунида давлатимиз рахбарининг Олий Мажлисга қилган мурожаатномаси, партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, “Темир дафтар” га киритилган оилаларнинг иқтисодий аҳволи ва бандлик даражасини кўтариш масалалари, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ижобий ишлар, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касбга йўналтириш масалалари юзасидан маърузалар тингланди. 

Ўқув-семинари қизғин бахс ва мунозараларга бой бўлди.

 

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш