Азиз устозлар!

Биз учун ибрат намунаси бўлган Сиз, азиз ва мўътабар инсонлар шаънига эзгу тилакларимизни изҳор этиш – катта шараф.

Барчангизни Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами билан чин юракдан самимий табриклаймиз.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сиз, азиз ўқитувчи ва мураббийларни чексиз ҳурмат билан қадрлайди.

Партиямиз сафида юз минглаб педагоглар борлигидан фахрланамиз. Бу бизга катта куч ва суянч беради, зиммамизга улкан масъулият ҳам юклайди.

Жорий йил бўлиб ўтадиган сайловлардан кейин партиямиз депутатлари орасида Сиз, азиз педагоглар, ўқитувчи ва мураббийлар муносиб ўрин эгаллашига умид қиламиз.

Қаерда, қайси соҳада, қандай вазифада фаолият олиб бормайлик, биз доим ўқитувчи ва мураббийларнинг садоқатли, шарафли меҳнатига юксак меҳр ҳамда эътибор билан қараймиз.

Муҳтарам устозлар! Яратгандан Сизга фарзандларингиз ва шогирдларингиз камолини кўриб юриш насиб этишини сўраб қоламиз!

Оилангиз тинч, кўнглингиз хотиржам, толеингиз баланд бўлсин!

 Улуғбек Иноятов,

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Марказий Кенгаши раиси.

← Рўйхатга қайтиш