Дўстлик туманида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси ўтказилди

 

2021 йил 16 март куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари Зулайҳо Акрамова ва Муқаддас Ўразалиева, Жиззах вилоят, Дўстлик туман Кенгашлари депутатлари, банк ходимлари, бандликка кўмаклашиш маркази, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, “Тадбиркор аёл” уюшмаси ходимлари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” “Ёшлар” дафтарига киритилган фуқаролар иштирок этдилар.

Ҳар бир ҳудудда бўлганидек, Дўстлик туманида ҳам ечимини кутаёган муаммолар, аҳолининг кайфияти ва турмуш шароитига бевосита дахлдор бир қатор масалалар мавжуд. Хусусан, тумандаги 366 нафар аёл “Аёллар дафтари”га киритилган, 146 нафар аёл иш билан таъминланмаган бўлса, ногиронлиги бўлган аёллар 3 нафарни, қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар 4 нафарни, боқувчисини йўқотган аёллар 36 нафарни, уй-жойин тамирлашга муҳтож аёллар сони 3 ҳамда тиббий ҳимояга муҳтож аёллар 30 нафарни ташкил этади. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 4 нафар аёлнинг бандлиги таъминланган, 141 та янги иш ўрни яратилган, 1 нафар хотин-қиз тадбиркорлигини бошлаган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса кўп болали ва ёлғиз ота-оналар учун корхоналар кесимида квоталанган бўш иш ўринлари яратилган ва бу бўйича туман, ҳокимининг тегишли қарорлари қабул қилинган. Шунга кўра, 4 нафар аёл квота асосида ишга жойлаштирилган.

Туманда аёлларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши, шахсий томорқаларда бандлигини таъминлаш, ишсиз аёлларни ишга олган иш берувчиларни қўллаб-қувватлаш учун 22 мартдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидия харажатлари ажратилиши режалаштирилган.

Ғафур Ғулом ҳамда “Қаҳрамон” маҳаллаларда касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилган. Ушбу масканларнинг жиҳозланганлик ҳолати ва касб-ҳунар ўрганиши учун шароитлар яратилган, амалиёт ўташ учун имкониятлар мавжуд.

Йиғилиш иштирокчилари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси ҳам 2021 йил Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳақида маълумотлар берилди. Савол-жавоб тарзида давом этган тадбирнинг иккинчи қисмида қатнашчиларни қизқтирган саволларга депутатлар ҳамда масъул ташкилотлар ходимлари жавоб бердилар.

Депутатлар ва мутасаддилар “Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш” масканида бўлиб, аёлларнинг ўқиши, касб-ҳунар эгаллаши учун яратилган шароитлар билан танишишди. “Дўстлик текстил” тўқимачилик корхонасида эса хотин-қизлар учун яратилган меҳнат шароитлари билан танишилди, ишчилар билан суҳбат ўтказилди.

Депатутлар яшаш шароити оғир бўлган хотин-қизларнинг хонадонларига ҳам кириб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машинаси рўзғор буюмлари топширилди.

Шунингдек, ҳомийлар ёрдами билан 4 нафар ногиронлиги бўлган кишиларга махсус аравачалар, 5 нафарига эшитиш мосламаси топширилди.

Депутатлар 19 нафар аёллар ва ёшлар учун ташкил этиб берилган иссиқхоналарда бўлиб, уларнинг эгалари билан суҳбатлар ўтказдилар.

Тадбир доирасида бепул тиббий кўрик акцияси ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш