Бухорода ўқитувчилар учун тиббий акция ўтказиляпти

Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши Ўқитувчи  ва мураббийлар куни муносабати билан Бухоро шаҳридаги мактаблар педагогик жамоалари учун “Сизнинг соғлигингиз бизнинг ҳимоямизда” шиори остида байрам акцияси ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган  акцияда ҳудуддаги 42 та мактаб ўқитувчилари қамраб олинди. Акция иштирокчилари, яъни ўқитувчилар ЎзХДП шаҳар кенгаши тайёрлаган, партия логотипи туширилган талонга эга бўлиб, ўз ҳудудидаги оилавий поликлиникада 1-3 октябрь кунлари бепул тиббий кўрикдан ўтиши мумкин.

Бухоро шаҳар кенгаши раиси Р.Казимова ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан муборакбод этди, акция хусусида атрофлича маълумот берди.

Акция стартига бағишланган тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди. Йиғилганларга акциянинг бепул талонлар топширилди.

– Бугун жaмиятимиздa aзиз устoзлaримизнинг мaвқeи, ҳурмaт вa oбрўси oширилишининг, улaргa кўрсaтилaётгaн эътибoр ҳaмдa ғaмxўрликлaрнинг гувoҳи бўлиб турибмиз, – дейди Бухоро шаҳридаги 2-мактаб директори Замира Ширинова. – Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ўтказилган мазкур акция ва тантанали рағбатлаштириш маросими бизга кўтаринки руҳ бағишлади, қалбларга шодлик улашди. Ташаббусдан миннатдормиз, ҳамиша Халқ демократик партияси билан биргамиз!

– Бепул тиббий кўрик ташкил этилгани айни кўнглимиздаги иш бўлди, – дейди тадбир иштирокчиси педагогика коллежи ўқитувчиси Мубашира Усмонова. – Дарсдан сўнг поликлиникага  бориб, тиббий кўрикдан ўтаман.

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш