Самарқанд вилоят кенгашига янги раис сайланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди. Унда партия ташкилотлари ва партия гуруҳлари фаолиятини халқимиз ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишга йўналтириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

Қайд этилдики, электорат манфаатлари билан боғлиқ ижтимоий масалаларни ҳал этишда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари ташаббускорлигини ошириш зарур. Партия гуруҳларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар муҳокамасига масала олиб чиқиш борасидаги фаолиятини кучайтириш долзарб вазифа ҳисобланади.

Ушбу масала бўйича Самарқанд вилоят кенгаши хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудири Исломбек Умиров, Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари – мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўлими бошлиғи Фарҳод Ҳидиров, Иштихон туман кенгаши раиси Лола Булакова ҳамда Пахтачи туман кенгаши раиси Исмат Санаевнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шу асосда пленумда партия ташкилотлари ва партия гуруҳлари фаолиятини кучайтиришга доир қарор қабул қилинди.

Пленумда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган Бадриддин Насриев Насриевич Самарқанда вилоят кенгаши раислигига сайланди.

Б.Насриев 1954 йилда Самарқанд туманида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Қарийб 25 йил давомида банк ҳамда молия тизимларида турли раҳбарлик вазифаларида самарали меҳнат қилган. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифаларда фаолият юритган.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов иштирок этди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Пленум
← Рўйхатга қайтиш