Миллат руҳи жо бўлган асарларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти

 

Миллий ғурур ва миллий қадриятларни акс этган асарларни китобхонларга етказиш, улуғ алломаларимизнинг босиб ўтган йўли, уларнинг қолдирган бой маданий меъросини асраб авайлашга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 19 январ куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишланган йиғилишида ҳам ушбу масала бўйича катта вазифалар белгилаб берилди.

Ахборот ресурс марказларида ёшларга миллий ғурур ва миллий қадриятларни тарғиб қилишда бадиий асарларнинг ўрни жуда беқиёс. Шунинг учун уюшмаган ёшларни китобхонликка жалб қилиш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бой адабий меъросимизни келажак авлодга етказиш, улуғ алломаларимизнинг босиб ўтган йўли, уларнинг жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга қўшган ҳиссассини ёшларга етказиш, уларда миллатдан фаҳрланиш, келажакда катта марраларни мақсад этиб белгилашлари учун эришиладиган самарали тадбирларни жойлардаги АРМларда ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирги глобаллашув шароитида ёшларни турли хил ахборот хуружларидан асрашга қаратилган замондош ёзувчиларнинг асарларини кенг оммага етказишда оила, таълим муассасалари, Ёшлар ишлари агентликлари, ОАВ, кутубхоналарнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятларини ташкил этишга тўлақонли эришилмоқдами? Минг афсуски, бу саволга тўлақонли ижобий натижалар орқали жавоб бера олмаймиз...

Миллатнинг руҳи тушунчасининг мазмуни нимадан иборат? Ўзбек миллатининг руҳи қандай асарларда акс этади? Ёшлар тарбиясида асарларнинг ижобий таъсири, натижадорлигига эришиш учун китобхонликка қай даражада жалб эта оляпмиз? Ушбу саволлар устида чуқурроқ ўйлаб кўрилса, кўпроқ вақтни ушбу саволларнинг мазмун моҳияти ҳамда аҳамиятига назар ташланса бу борада амалга оширилаётган ишларимиз ҳали етарли даражада эмаслигига амин бўламиз.

Ўтган йиллар давомида иш юзасидан Япония таълим тизимининг барча бўғинларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф чогида кутубхоналарнинг фаолияти билан яқиндан танишиш насиб қилган. Мактабларда мактаб дарсликлари мутлақо бепул етказиб берилади. Мактаб кутубхоналарида 45 минг (энг камида) 120 минг (энг кўпида) бадиий адабиётлар мавжуд эди. Кутубхона ўқувчилар электрон дарсликларни ўрганишлари ёки аудио китобларни тинглашлари учун мўлжалланган лингафонлар билан таъминланган, бошланғич ёки юқори синфлар учун мўлжалланган жихозлар билан таъминланган, бундан ташқари, эркин мутолага, хаттоки, ётволиб чалқанча ҳолда мутола қилишлари учун ҳам мўлжалланган. Ривожланган давлатда бу каби шароитлар бўлиши табиий. Менинг эътиборимни эса бошқа жиҳат ўзига тортди кўпроқ, мактаб дарс жадвалларига китоб мутоласи учун дарс соатлари ажратилган, кутубхоначи синф раҳбари билан ҳамкорликда алоҳида дарс кутубхонада утказилиши, маълум бир асар мутоласига бағишланган соатлар мавжуд эди. Кутубхоначига савол берганимда қайси асарни ўқишни ким танлаши тугрисида, асосан ўқувчилар ўз қизиқишларига мос асарни аввалдан синф раҳбарига айтиши ҳамда синф раҳбари кутубхоначига қайси асарни ўқишини етказиши хақида маълумотга эга бўлдим. Нечта китобни ўқигансиз деган саволимга 120 минг китобни барчасини ўқиб чиққани, агар ўқимаган бўлса қандай ишлай олиши, уқувчига ўзим ўқимаган китобни қандай таклиф қила олардим дея таажубланиб жавоб қайтариши кўпроқ менга таъсир қилганди десам муболага булмайди.

Мактаб кутубхоналарида миллат руҳи жо бўлган асарлар қай даражада таъминлангани қанчалар кишини ташвишга солишидан ҳам кўпроқ, ушбу асарларни мактаб кутубхоначилари қанчасини ўқиб чиққани тўғрисидаги саволнинг жавоби кишини хақиқий ташвишга солади десам асло муболаға эмас.

Жуда кўп хозирда яхши асарлар ёзилмаяпти деган эътирозларга ҳам дуч келамиз, тўғрида, инсон ўзи ўқиб, таниган асари ҳақида фикр билдирадида. Хозирда ижодкорларнинг қайси асарини ўқидингиз деган саволга эса жавоб йўқ. Шунинг учун ҳам бу борада кутубхоначиларнинг китобхонларга етказиши керак бўлган маълумотларининг аҳамияти жуда ҳам муҳим.

Менинг назаримда миллат руҳини миллий ғурур ва миллий қадриятларни акс эттирувчи, инсонларни эзгуликка, яратувчанлик ва бунёдкорликка тарғиб қилувчи асарлар орқали ўз аксини топади. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бой адабий меъросимизни келажак авлодга етказиш, улуғ алломаларимизнинг босиб ўтган йўли ҳамда уларнинг жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга қўшган ҳиссассини ёшларга етказиш, уларда миллатдан фаҳрланиш, келажакда катта марраларни мақсад этиб белгилашларига хисса қўшадиган асарларни етказиш хеч қачон кун тартибидан иккинчи даражага туширмайди.

Ўйлайманки, хозирга ахборот асрида турли хил маълумотларни осонроқ олиш имкониятлари бор холларда ўқувчи ёшларни қўлидаги телефон ва компютерларни олиб, боланинг қўлига китоб тутқизиш фақат мутахассисларнинг эмас, кенг жамоатчиликнинг барчасини ҳам вазифаси бўлиши керак. Уйлайманки, Учинчи Ренесанснинг барча устунлари этиб белгиланган айниқса, ота-оналаримиз ҳам ушбу масалага катта аҳамият қаратишади. Зеро, миллатнинг эртанги куни ҳамда эртанги миллатнинг руҳини яратувчилар бугун мактабгача таълим, халқ таълими, техникум ва олийгохларда, оилаларимизда вояга етишмоқда.

 

Шоҳиста Турғунова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш