Имзо тўплаш қандай кетмоқда?

Ўзбекистон ХПД Тошкент вилоят ташкилотлари сайловолди тайёргарлик ишларига алоҳида маъсулият билан ёндашмоқда.

— 3200 нафар сайловчининг имзосини йиғишимиз зарур, — дейди Тошкент вилоят партия кенгаши раиси Сайёра Файзиева.Имзо варақаларини тўлдириш тартиби ва бу борада қатъий амал қилиниши лозим бўлган жиҳатлар сайловчиларга тушунтирилмоқда. Қонучиликка мувофиқ, сайловчилар имзосини тўплаш иш, ўқиш, яшаш жойида, сайлов олди тадбирларида шунингдек, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа жойларда олиб борилмоқда.

— Имзо йиғиш жараёнида фаол, ўз ишида ташаббус кўрсатган партиямиз аъзолари кучига таяняпмиз. Хотин-қизлар ва ёшлар, ҳудудлардаги бошланғич ташкилотларимиз бизга асосий таянч бўлмоқда, — дейди Пискент туман партия кенгаши раиси Дилбар Комилова. — Сайлов кодексида белгиланганидек, жорий йилги сайловларда имзо йиғишда ҳам қатор янгиликлар жорий этилган.  Жумладан, имзо варақасига маълумот киритаётган шахс бира тўла  бешта партия учун ҳам имзо қўйиши мумкин. Мазкур ўзгаришлар ва сайлов қонунчилигига оид бошқа маълумотлар аҳолига атрофлича тушунтирилиб бориляпти.

— Белгиланган муддатларда имзони йиғиб олиш учун фаоллик талаб этилади, — дейди Тошкент туман партия кенгаши раиси Гавҳар Мирзарахимова. — Шу мақсадда ҳудудий партия ташкилотлари қошида ишчи гуруҳлари ташкил этилди. Улар сайловчилар имзоларини тўплаш жараёни учун масъул этиб белгиланди. Имзоларни ўз вақтида тўплаш масаласи белгиланган талабларга мувофиқ равишда самарали ташкил этилмоқда.

Зилола Убайдуллаева,

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши

Матбуот котиби.

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш