Партиямиз депутатлари Хоразмдаги маҳаллаларда ижтимоий масалаларни ўрганди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан Хонқа туманида “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ўтказилди.

Дастлаб мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун яратилган ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбирнинг амалий қисмида эса асаларичилик, тикувчилик, қандолатчилик, кулолчилик ва кўплаб турли йўналишларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ўз фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан ёшларни таништиришди.

“Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида “Аёллар” дафтари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ҳудуддаги ташкилотлардаги 50 га яқин бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди. Шу куннинг ўзида 9 нафар йигит-қизлар мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш учун йўлланмага эга бўлди. Шунингдек, “устоз-шогирд” анъаналари асосида 2 нафар ёшлар кулолчилик санъати йўналиши бўйича шогирдликка бириктирилди.

Амалий тадбир давомида партия фаоллари, депутатлар ёшларнинг мурожаатларини тинглашди. 16 нафар ёшлар ишга жойлашиш, касб ўрганиш, 2 ёшгача нафақа пули тайинлаш, моддий ёрдам, чорвачилик билан шуғулланиш учун ер ва кредит ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатларнинг 9 таси тез фурсатда ижобий ечимини топган бўлса, 5 таси ўрганиб чиқилгандан сўнг бартараф этилиши айтиб ўтилди. Яна 2 та мурожаат юзасидан эса ҳуқуқий тушунчалар берилди. 2 нафар ишсиз ёшларга тикувчилик ва паррандачилик қилишлари учун Микрокредитбанк томонидан кредитлар ажратиладиган бўлди.

Хотин – қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан аниқланган муаммолар, уларнинг ечимига доир таклифлар халқ депутатлари Хонқа туман кенгашига тақдим этилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ҳамкор ташкилотлар ва фаол ёшлар ташаккурнома билан тақдирланди.

Шунингдек, шу куни “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП депутатлари, вилоят партия кенгаши раиси ва масъул ходимлари, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари Хонқа туманидаги “Баркамоллик”, “Эзгулик”, “Гулғунча” МФЙларида бўлиб, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган “Темир дафтар” га киритилган оилалар ҳолидан хабар олишди.

Бундан ташқари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ аъзолари Хонқа туманидаги 41-сонли оилавий поликлиникасига боришди. Шифохоналардаги шароитлар ўрганилди, муаммо ва камчиликлар юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.

 

 


ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш